икки томондан тузилади. Биринчи томон: халифаликка талабгор. Иккинчи томон: унинг ўзларига халифа бўлишига рози бўлган мусулмонлар. Демак халифалик битими боғланиши учун мусулмонларнинг байъати зарур. Шунга биноан бирон зўравон ҳокимиятни куч билан эгаллаб олса у бу билан халифа бўлиб қолмайди. Гарчи у ўзини мусулмонлар халифаси деб эълон қилса ҳам. Чунки бу ҳолатда мусулмонлар томонидан унинг номига халифалик битими боғланмаган бўлади. Гарчи у одамларни мажбурлаб, зўравонлик билан байъат олган бўлса ҳам халифа бўлолмайди. Чунки мажбурлаш ва зўравонлик билан олинган байъат эътиборга олинмайди ва у билан халифалик битими боғланмайди. Чунки халифалик ўзаро розилик ва ихтиёр билан тузиладиган битим бўлиб, унда мажбурлаш ва зўравонлик кетмайди. Демак халифалик битими розилик ва ихтиёр билан берилган байъат билангина боғланади. Лекин ўша зўравон ўзига байъат бериш мусулмонлар учун манфаатли эканига ва шариат ҳукмларини ўрнатиш учун ўзига байъат берилиши лозим эканига одамларни ишонтира олса, одамлар бунга ишониб ва рози бўлиб унга байъат беришса, у ҳолда розилик ва ихтиёр билан байъат берилган лаҳзадан бошлаб у халифага айланади. Гарчи у бошида салтанатни зўравонлик ва куч билан олган бўлса ҳам. Зеро шарт байъат берилишидир ва унинг розилик ва ихтиёр билан берилишидир. Байъат берилган киши ҳоким ва султон бўладими ёки бўлмайдими, фарқи йўқ. Энди кимларнинг берган байъати билан халифалик битими боғланади? - деган савол туғилади. Буни хулафои рошидинларга байъат берилишда бўлган нарсани ва саҳобалар ижмосини кузатиш билан тушуниб оламиз. Масалан Абу Бакрга байъат беришда мусулмонлар орасидаги аҳли ҳал ва ақд (ҳал қила олувчи нуфузли кишилар) билангина кифояланилди. Бу нуфузли кишилар фақат Мадинадаги кишилар эди. Маккадаги ва араб ярим оролининг бошқа ерларидаги мусулмонлар раъйи олинмади. Олинмадигина эмас, балки улардан сўралмади ҳам. Умарга байъат беришда ҳам шундай бўлди. Аммо Усмонга байъат беришда Абдурраҳмон ибн Авф Мадинадаги мусулмонларнинг раъйини олди ва фақат аҳли ҳал ва ақддан сўрашгагина чекланиб қолмади. Али даврида эса Мадина аҳлининг кўпчилиги ва Куфа аҳли билангина кифояланилди. Алининг бир ўзига байъат берилди.
21-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|